Жамият | 21:10 / 27.08.2021
1811
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Нексия билан тўқнашган велосипед ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Нексия велосипедда кетаётган шахсни уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 август куни соат 20:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-100 автомобиль йўлининг Қизириқ тумани ҳудудидан ўтган 69-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Нексия ҳайдовчиси туманнинг Янгиобод маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлганда йўлнинг қарама-қарши томонидан велосипед бошқариб келаётган шахсни уриб юборган.

Оқибатда 2000 йилда туғилган велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Дастлабки суриштирувларда велосипед ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиб келаётгани аниқланган. Шунингдек, ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлган Нексия ҳайдовчиси ҳам тезликни меъёрдан оширган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгандан сўнг Нексия ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам машинасини чақирган ва туман ИИБга ҳодиса ҳақида хабар берган.

Мавзуга оид