Ўзбекистон | 12:06 / 29.08.2021
3112
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган мактаб директори жаримага тортилди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 9-сонли умумтаълим мактаби директори томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълум қилди.

Оқолтин тумани 9-сонли умумтаълим мактаби директори томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Оқолтин тумани 9-сонли мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофига тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Оқолтин тумани 9-сонли мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (ҳозирда 12 млн 250 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Мавзуга оид