ЖАРда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Жанубий Африка Республикаси олимларининг маълум қилишича, мамлакатда коронавируснинг мутация қилиш даражаси юқори бўлган янги штамми айланиб юрибди. Бу ҳақда Eyewitness (EWN) портали хабар берди.
Юқумли касалликлар миллий институти мутахассислари ушбу штаммни С.1.2 деб аташган. У илк бор жорий май ойида қайд қилинган.
Таъкидланишича, ЖАР соғлиқни сақлаш вазирлиги янги штамм ҳақида ЖССТни огоҳлантирган. Олимлар вируснинг янги тури юқори агрессивликка ва вакциналарга юқори бардошликка эга бўлиши мумкинлигини айтишган. У 2021 йил январда ЖАРда аниқланган С.1.2 штаммининг мутацияси ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, янги штамм билан касалланиш ҳолатлари Конго Демократик Республикаси, Хитой, Янги Зеландия, Британия, Португалия, Швейцария ва Маврикийда қайд қилинган.
Аввалроқ Британиянинг Бат ва Эдинбург университети олимлари коронавирус деярли ҳар ҳафта мутация қилаётганини аниқлашган. Бунгача вирус икки ҳафтада бир марта мутация қилади, деб ҳисоблаб келинаётганди.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024