Жаҳон | 14:10 / 30.08.2021
17064
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Панжшер вилоятини интернетдан узиб қўйди

Тахминларга кўра, собиқ вице-президент Амрулла Солиҳ Twitter саҳифасига хабарлар жойлай олмаслиги учун Панжшер водийси интернетдан маҳрум қилинган.

Фото: Torsten Pursche/Shutterstock/FOTODOM

«Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятини интернет тармоғидан узиб қўйди, деб хабар берди Raha Press агентлиги.

Қайд этилишича, вилоятда «SIM» ва «Etisalat» компанияларининг SIM-карталари ишламай қолган. Тахминларга кўра, собиқ вице-президент Амрулла Солиҳ Twitter саҳифасига хабарлар жойлай олмаслиги учун Панжшер водийси интернетдан маҳрум қилинган.

Солиҳ аввалроқ ўз Twitter саҳифасида «ИД-Хуросон», «Толибон» ва «Ҳаққоний тармоғи» ўртасида алоқалар борлигини исботловчи далиллар мавжудлигини ёзганди. Шунингдек, Солиҳ толибларнинг Кобул аэропорти олдидаги теракт ижрочилари билан алоқадорлигини ёзган.

ТАСС суҳбатдоши мобил интернет қисман блоклангани, минтақа умуммиллий телекоммуникация тармоғидан узиб қўйилганини айтган.

15 август куни толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади. 

Ҳозирда Панжшер толиблар кирмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди.

Мавзуга оид