Жаҳон | 14:52 / 06.09.2021
20665
1 дақиқада ўқилади

Толиблар қатор мамлакатларни ҳукумат таркибини эълон қилиш маросимига таклиф этди

Маросимга Туркия, Хитой, Россия, Эрон, Покистон ва Қатар таклиф қилинган.

Фото: AP

«Толибон» ҳаракати қатор мамлакатларни Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишга бағишлаб ўтказиладиган тадбирга таклиф этди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

«Биз Туркия, Хитой, Россия, Эрон, Покистон ва Қатарга ҳукумат таркибини эълон қилиш маросимида иштирок этишга таклифнома жўнатдик», — деган телеканал манбаси.

Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, янги вазирлар маҳкамаси таркибини эълон қилиш билан боғлиқ «процедуралар» якунига етган.

Унинг айтишича, толиблар «халқаро ҳамжамият ва афғон халқи қабул қиладиган режим»ни тузади.

Аввалроқ Афғонистоннинг собиқ президенти Гулбиддин Ҳикматёр ва Ашраф Ғанининг укаси Хашмат Ғани янги ҳукумат таркибидан ўрин олиши айтилганди.

Мавзуга оид