Жаҳон | 14:47 / 11.09.2021
23426
1 дақиқада ўқилади

Маршал Дўстум жаҳон ҳамжамиятини «Толибон» тузган ҳукуматни тан олмасликка чақирди

Абдул Рашид Дўстум БМТга ҳам мурожаат қилган.

Фото: Tolo News

Афғонистонлик маршал Абдул Рашид Дўстум жаҳон ҳамжамиятини «Толибон» ҳаракати тузган ҳукуматни тан олмасликка чақирди, деб хабар берди Интерфакс.

«Мен жаҳон ҳамжамияти ва барча қўшниларимизни, айниқса, шимол ва шимоли-ғарбдаги қўшниларимизни Афғонистондаги террорчи давлат, ҳукумати глобал террорчилардан ташкил топган давлатни тан олишга шошилмасликка чақираман», — дейилади Дўстумнинг Twitter’даги мурожаатида.

У шунингдек, БМТга ҳам мурожаат қилган.

«Мен БМТдан жим турмаслигини сўрайман. Агар Панжшерга гуманитар ёрдам етиб бормаса, фалокат юз беради», — деган Дўстум.

Дўстум «қора рўйхатдаги террорчилар»дан Панжшердаги этник тозалов ва қатлиомни тўхтатиш, водий дарвозаларини очиш ва оммавий ахборот воситаларига вазиятни ёритиш учун имкон беришни талаб қилган.

Мавзуга оид