Спорт | 14:05 / 14.09.2021
102602
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда таниқли спортчи Камолиддин Расулов пичоқланиши оқибатида вафот этди
Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича таниқли спортчи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 13 сентябрь куни соат 21:30да фуқаро спортчи таниши бўлган Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминни истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.
Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, спортчи ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.