Pfizer вакцинаси болалар учун хавфсиз деб топилди
Синовларда иштирок этган 12 ёшгача бўлган болалар уч ҳафта оралиқда 10 микрограммдан икки доза вакцина билан эмланган.
BioNTech ва Pfizer компанияларининг коронавирусга қарши вакцинаси 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун хавфсиз деб топилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, вакцинанинг болаларда ўтказилган клиник синовлари ана шундай натижани кўрсатган.
Синовларда иштирок этган 12 ёшгача бўлган болалар уч ҳафта оралиқда 10 микрограммдан икки доза вакцина билан эмланган.
Уларда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилардаги каби ножўя таъсирлар кузатилган.
Европа дори воситалари агентлиги 2020 йилда BioNTech ва Pfizer ишлаб чиқарган Comirnaty вакцинасини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
13:47 / 28.03.2023
ССВ: Март ойида Ўзбекистонга 5 та мамлакатдан Pfizer вакциналари олиб келинди
11:34 / 06.12.2022
Pfizer ва BioNTech компаниялари Moderna'га қарши патент даъвоси билан судга мурожаат қилди
10:23 / 27.08.2022
Moderna ва Pfizer ўзаро судлашади
17:00 / 23.04.2022