Спорт | 21:21 / 24.09.2021
22816
1 дақиқада ўқилади

Футзал. Ўзбекистон Эронга 8та гол уриб, ЖЧни қаҳрамонларча тарк этди

Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон миллий жамоаси Осиёда тенгсиз саналган Эрон билан муросасиз баҳс юритди.

Тенгма-тенг курашлар остида кечган ўйинда аниқлик ва тажриба борасида устун бўлган форслар 9:8 ҳисобида ғалаба қозониб, чоракфиналга йўл олишди.

Ўз тарихида иккинчи бор мундиалда қатнашиб, илк марта плей-оффда ўйнаган Ўзбекистон турнирни қаҳрамонларча тарк этди.

Футзал. ЖЧ. 1/8 финал
Ўзбекистон — Эрон 8:9
24 сентябрь. Литва. «Авиа Групп Арена»

Голлар: Ҳусниддин Нишонов (9, 33), Дилшод Раҳматов (17), Ихтиёр Ропиев (18), Анасхон Раҳматов (26, 39), Илҳом Ҳамроев (30, 40) — Али Ҳасанзода (1, 28), Маҳди Жавид (5, 25), Аҳмад Аббоси (16, 22, 36), Фарҳод Тавакколи (18), Муслим Оладгобад (30).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Рустам Умаров, Аббос Элмуродов.

Мавзуга оид