Самарқандда 6 ёшли боласини сотмоқчи бўлган онага суд ҳукми ўқилди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олти ёшли ўғлини 6 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Пахтачи туманида яшовчи аёл олти ёшли фарзандини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланган. У шартли харидордан 4,4 минг долларни олаётганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди томонидан аёлга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилган. Суд аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топган ва унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган. Унинг фарзанди эса меҳрибонлик уйига топширилган.
Мавзуга оид
15:31 / 05.09.2024
Самарқандда бир туп теракни кесган фуқаро 9 млн 375 минг сўм жаримага тортилди
12:50 / 20.07.2024
Қибрайда 10 ёшли қизини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди
12:04 / 15.07.2024
Самарқандда 3 ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл 6 йилга қамалди
13:39 / 11.06.2024