Қўчқоров мамлакатнинг энг йирик компанияларида IPO ўтказиш режаларини маълум қилди
Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан 30таси 2025 йилгача IPO ўтказиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Тошкентдаги иқтисодий форумда.
“Инвесторларга шуни маълум қилмоқчиманки, биз 2023 йилгача 10та йирик компанияда, 2025 йилгача эса Ўзбекистондаги 20та энг йирик компанияда IPO ўтказишни режалаштиряпмиз”, – деди вазир.
Қайд этилишича, энг йирик компаниялар, хусусан Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Uzbekistan Airways, “Ўзметкомбинат”, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзтрансгаз”даги IPO'ларни Тошкентда ва хориждаги фонд биржаларида (улардан айнан қайсилари экани кўриб чиқилмоқда) ўтказиш режа қилинган.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 49 фоизгача акциялари 2024 йилдан кечиктирмай IPO'да сотилиши ҳақида маълум қилганди. Бу амалга ошса, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик IPO'лардан бири бўлади.
Шу билан бирга, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг ҳам маълум миқдордаги акциялари очиқ савдога чиқарилиши кутилмоқда.
ОКМК акцияларини очиқ савдога чиқариш 2023 йилга мўлжалланган. Бунинг учун Ernst &Young халқаро аудиторлик компанияси томонидан мустақил ташқи аудит ўтказиб бўлинди. Комбинатнинг IPO'га тайёрлигини баҳолаш билан эса KPMG шуғулланди.
Шу билан бирга, “Ўзметкомбинат” 2022 йилда, НКМК эса 2023 йилгача IPO'га чиқиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:00 / 02.11.2024
ОКМКнинг 75 йиллиги: Ўзбекистон саноат фахри бўлган комбинатда йирик ўзгаришлар
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024