Сотилган ва унутилган: Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғидан қайғули репортаж
Шиддат билан бораётган қурилишлар шаҳарларимиз экологиясини танг аҳволга солиб қўйгани етмагандай, баъзи ҳолатларда илгари обод бўлган масканлар бугун абгор манзилларга айланишига сабаб бўлаётгани айни ҳақиқат. Бугун пойтахтдаги ана шундай масканлардан бирига саёҳат қиламиз.
Экология мавзусига яна мурожаат қилдик. Пойтахтдаги яшил ҳудудлар ва бир қанча боғлар охирги йиллар давомида ҳақиқий эгалари – аҳолидан олиб қўйилди. Аниқроғи, ушбу масканлар қаровсиз қолди, фойдаланишга тақдим этилмади, айрим қисмлари бинолар қуриш учун инвесторларга сотилди ва сотиляпти. Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, “Дўстлик” ва Миллий боғ каби бир замонлар сўлим бўлган боғлар шулар жумласидан.
Аввалроқ, “Дўстлик” боғи фойдаланишга топширилаётгани, боғ ободонлаштирилаётгани ҳақида лавҳа тайёрлагандик. Бу дафъа пойтахтнинг Эски шаҳар қисмида, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги боғга бордик. Ва... ачинарли аҳволга гувоҳ бўлдик.
Боғ ҳудудининг қанча қисми, қайси инвесторга, қайси шартлар асосида сотиб юборилгани ҳақида жамоатчиликка маълумот берилмаган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи в.б. Фарҳод Деҳқонов қайси инвесторларга экологик хулоса бергани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишини маълум қилди.
Боғ ҳудудига биз билан олдинма-кетин Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари, қўмитанинг ҳудудий бўлимлар инспекторлари, боғга қараш зиммасига юклатилган “Олмазор” бизнес-сити дирекцияси масъуллари, экопатруль ходимлари етиб келишди.
Боғга экология ва атроф-муҳитга масъуллар биз билан интервьюларда боғни ободонлаштириш ишлари бошлангани, дарахтлар хатловдан ўтказилгани, тез орада бу макон обод бўлиши ва халқ учун эшиклар очиқ эканини айтиб ўтишди.
Ҳақиқий ҳолатдан эса видеолавҳа орқали танишиб олишингиз мумкин.
Бобур Акмалов,
Kun.uz мухбири.
Тасвирчи – Маҳмуд Солиев.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024