Дроннинг парвоз вақти бўйича рекорд ўрнатилди
Пекин авиация ва космонавтика университети талабалари ишлаб чиққан учувчисиз парвоз қурилмаси узлуксиз парвоз вақти бўйича рекорд ўрнатди. Дрон 80 соат 46 дақиқа 35 сония узлуксиз парвозда бўлган.
“Фэн Жу 3-100” деб номланган дрон 2014 йилда Boeing компаниясининг шуъба корхонаси Aurora Flight Sciences томонидан ишлаб чиқилган “Орион” дронининг рекордини янгилаган. Ўшанда ушбу дрон 80 соат 2 дақиқа 52 сония давомида узлуксиз парвоз қилган.
Таъкидланишича, рекорд узоқ парвоз анча аввалроқ - 21 май куни Сюйчан шаҳрида амалга оширилган. Учиш қурилмаси 300 метр баландликда айланиб юрган. Парвоз вақтида қурилмани ёнилғи билан тўлдириш тақиқланган.
Университет яқинда Халқаро авиация федерацияси томонидан рекорд парвоз ўрнатилгани ҳақида берилган сертификатни тақдим этган.
Дрон қора рангда бўлиб, унинг қанотлари узунлиги 10 метрни ташқил қилади. Қурилма бензин двигатели билан ҳаракатга келтирилади ва ёнилғи билан тўлдирилган ҳолатдаги оғирлиги 60 кгни ташкил қилади. Дрон “Хитой авиацияси отаси” ҳисобланган Фэн Жу шарафига номланган.
Мавзуга оид
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18 / 10.11.2024