«Чорвоқ оромгоҳи» яхлит мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат тендер комиссияси қарорига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканининг яхлит мулкий мажмуа сифатида оммавий савдо жараёнлари бошланганини ва шу сабабли дам олиш масканининг 8та алоҳида лотлари бўйича савдо жараёнлари тўхтатилганини эълон қилди.
Давлат активларини сотиш икки босқичда ўтказилади. Бунда, биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активларидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади, иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.
Қайд этилишича, алоҳида шартлар қуйидагилардан иборат:
- дам олиш масканида келгусида меҳмонхона ва/ёки бошқа туризм инфратузилмасини сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
- дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторийга риоя этиш талаби қўйилади;
- “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш масканининг “IMPRO GmbH” LTD (Германия) олдидаги 573 568,47 ЕВРО миқдоридаги қарздорлигини тўлаш (2022 йил 1 февралдан бошлаб график асосида).
Давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолатларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади. Талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда (кўпи билан 36 ой) амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади.
Мавзуга оид
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
20:24 / 24.09.2024
Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли бўлиши мумкин
12:45 / 08.08.2024
Чорвоқда 6 яшар болани Damas уриб кетди
18:49 / 25.07.2024