Перуда бош вазир ва ҳукумат ўзгарди
Перуда бош вазир Гвидо Беллидо истеъфога чиқди. Унинг лавозимини Перу конгрессининг собиқ раиси Мирта Васкес эгаллади.
Бош вазир кетиши ортида ҳукумат таркиби деярли тўлиқ ўзгарган.
6 октябрда Гвидо Беллидо ўзига нисбатан олиб борилаётган тергов ҳамда ташқи ишлар ва адлия вазирлари Оскар Мауртуа ҳамда Анибал Торрес билан низодан кейин истеъфога чиқишни сўраган. Ваҳоланки, у аввалроқ ўтган матбуот анжуманида ўз лавозимидан кетиши мумкинлигини рад этган.
Кейинроқ Перу президенти Педро Кастильо журналистлар билан суҳбатда Беллидонинг истеъфога чиққанини тасдиқлаган ва тез орада янги ҳукумат шакллантирилишини маълум қилган.
42 ёшли Беллидо бош вазир лавозимини 2021 йил июл охирида эгаллаган.
Мавзуга оид
15:30 / 17.06.2024
Перуда 6 магнитудали зилзила юз берди
22:21 / 13.01.2024
Перуда топилган ўзга сайёраликлар «жасади» қўғирчоқ бўлиб чиқди
00:14 / 18.12.2022
Перу президенти истеъфога чиқишдан бош тортди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирди
16:17 / 15.12.2022