Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди
Эргаш Солиев қурилиш бўйича ўринбосари Баҳром Назаровга ҳайфсан берди. Назаров “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасидаги қурилишларда масъулиятсизлик қилгани учун жазоланди
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Назаровга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.
Ҳокимнинг 7 октябрдаги фармойишида жазо қўлланишига асос сифатида ”Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришда, молиялаштирилган маблағларни ўзлаштиришда жиддий қолоқликларга йўл қўйгани, қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга оширишда етарли даражада назорат ўрнатмагани каби ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашгани” кўрсатилган.
Маълумот учун, Баҳром Назаров ҳоким ўринбосари лавозимига шу йилнинг январ ойида қурилиш соҳасидаги коррупциявий ҳолатлар ортидан ишдан бўшатилган Акром Раҳмонқулов ўрнига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Бухорода 5та туман ҳокимига ҳайфсан берилган, яна 2 нафар ҳоким жаримага тортилган эди.
Мавзуга оид
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024
Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси маъмурий жавобгарликка тортилди
19:52 / 04.08.2024
Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди
10:53 / 05.07.2024