Ўзбекистон | 19:14 / 11.10.2021
4320
1 дақиқада ўқилади

“Иқтисодиётни либераллаштириш жамиятни ижтимоий ривожлантириш кафолатини бермайди” — Мақсуда Ворисова

Давлат ва жамият томонидан иқтисодий ривожланишни назорат қилиш лозим, дея ҳисоблашини билдирган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида.

Фото: Халқ демократик партияси матбуот хизмати

“Биз иқтисодиётни либераллаштириш ва эркин бозор муносабатлари жамиятни ижтимоий ривожлантириш мақсадларига эришиш кафолатини бермайди, деб ҳисоблаймиз. Шу боис давлат ва жамият томонидан иқтисодий ривожланишни назорат қилиш ҳамда тартибга солиш бўйича демократик тизимни шакллантириш лозим”, – дейилади дастурда.

Қўшимча қилинишича, ушбу жараёнда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ва янги технологияларни жорий этиш масалалари бўйича барча жабҳаларда ижтимоий мулоқот ва жамоат назорати механизми жорий этилади.

Шунингдек, давлат ташқи қарзлари ҳамда инвестициялар устидан жамоатчилик назоратининг самарали тизимини яратиш, инвестиция сиёсатида жамият манфаатлари ҳимоясини таъминлаш вазифаси ҳам қўйилган.

Мавзуга оид