Тошкентда ЙТҲга учраган Nexia ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Себзор чорраҳасида "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий хабар берди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Нурафшон-Себзор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган “Nexia” ёниб кетгани, икки киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024