Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистонга келди
Бугун, 16 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи, этник ўзбек Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрига ташриф буюрди.
Ташриф Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга бағишланади. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуфбек Қобулжонов хабар берди.
Музокараларда Ўзбекистон томонига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бошчилик қилади.
Август ойида Афғонистон Ислом Республикаси қулаб, мамлакат “Толибон” назоратига ўтди.
7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобулга бориб, Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказган эди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024