Жиззахда вояга етмаган ўсмир машина бошқариб йўл-транспорт ҳодисасини содир этди
Жиззах шаҳрида вояга етмаган ўсмир машина бошқариб йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 октябрь куни соат 00:25 ларда Жиззах шаҳрида вояга етмаган ўқувчи бошқарувида бўлган Nexia-2 йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Шаҳардаги 26-мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўсмир Nexia-2 машинасини бошқариб бораётиб ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётиб келаётган Lacetti машинаси билан ўзаро тўқнашган. Оқибатда ўсмир оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан ўсмир таълим оладиган 26-мактабда йўл-ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ота-оналар ва ўқувчилар иштирокида муҳокама ўтказилган. Ота-оналарга фарзандларига эътиборли бўлиш уқтирилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024