Қозоғистон президентининг махсус вакили Кобулда толиблар билан учрашди
Қозоғистон президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержон Қозихон бошчилигидаги делегация Афғонистонга ишчи сафар уюштириб, толиблар ҳукумати аъзолари — бош вазир ўринбосари Абдулғани Биродар ва ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан учрашди.
Таъкидланишича, учрашув чоғида Қозоғистон томонидан афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш масалалари муҳокама қилинган.
Ержон Қозихоннинг айтишича, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 5 минг тонна ун етказилган. Шунингдек, Қозоғистон Афғонистонга коронавирусга қарши QazVac қозоқ вакцинасини тақдим қилишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, учрашув вақтида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш ва Қозоғистонда афғон талабалари учун таълим дастурларини давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдиришган.
Ўз навбатида, Афғонистоннинг янги ҳукумати кўрсатилаётган ёрдам учун Қозоғистонга миннатдорлик билдирган ва унинг Афғонистонни тиклашга қўшаётган ҳиссасини таъкидлаб ўтган.
Қозоғистон вакили, шунингдек, БМТ бош котибининг махсус вакили, Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси раҳбари Дебора Лайонс билан ҳам учрашган. Томонлар Афғонистондаги гуманитар ва озиқ-овқат инқирозини енгиб ўтиш учун Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024