Ўзбекистон | 15:08 / 20.10.2021
2029
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига устама тўлаб берилмаётгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Иштихон туманида коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 275 миллион сўмлик устамалар тўлаб берилмагани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан Иштихон туманида коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларига 275 миллион сўмлик устамалар тўлаб берилмагани айтилган хабарлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Иштихон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида Иштихон туман Молия бўлими томонидан 2021 йил 14 июлда чиқарилган №57-сонли буйруққа асосан молиявий ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра, 2021 йил апрел, май ойларида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларига нисбатан қўшимча кунлик 6 фоизлик устама тўловлари молиялаштирилмагани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар тўлови 2021 йил 27 июлда барча тиббиёт ва бошқа ишчи ходимларга нисбатан амалга оширилган. «Ҳозирги кунда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларига нисбатан қўшимча кунлик 6 фоизлик устама тўловлари ўз вақтида молиялаштирилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид