Бухорода юк автомобили бетон тўсиққа урилди
Бухоро вилоятининг Вобкент тумани ҳудудида юк автомобили иштирокида автоҳалокат содир бўлди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, автоҳалокат 2021 йил 21 октябрь куни соат 12:00 ларда Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 249-километрида содир бўлган. 1979 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги “Daf” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасига зарар етган.
ЙТҲ юзасидан Вобкент тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Когон туманида “Газ-24” машинасининг газ баллони ёрилиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этганди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024