Эрондаги вилоятлардан бирининг губернаторига инаугурацияси вақтида тарсаки туширилди
Эрон вилоятларидан бирининг губернатори Обиддин Хуррам ўз инаугурацияси вақтида номаълум эркак томонидан тарсаки еди. Ушбу воқеа видеосини The Guardian нашри эълон қилган.
Хуррам саҳнадаги минбардан туриб сўзлаётганда, унинг ёнига бир эркак кўтарилиб, юзига тарсаки тушириб қолган. Вазиятга қўриқчилар аралашиб, эркакни олиб кетишган.
Таъкидланишича, воқеадан кейин губернатор минбар ёнига қайтиб, ўз нутқини давом эттирган. У ҳужум қилган эркакни танимаслигини ва уни кечиришини айтган.
Бу орада The Guardian’нинг IRNA ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, сиёсатчига тарсаки туширган эркак Хуррам раҳбарлик қилган “Ашуро” гвардия корпуси аъзоси бўлган. Агентликнинг маълум қилишича, эркак сиёсатчига “шахсий сабабларга” кўра тарсаки туширган.
Маълумотларга кўра, Хуррам губернатор лавозимини эгаллашидан олдин Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги кучларига қўмондонлик қилган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024