Ўзбекистон | 14:40 / 25.10.2021
1595
2 дақиқада ўқилади

Шуманайда 2 нафар алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Фото: KUN.UZ

Қўнғирот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Г.Г. фарзанди учун ундирувчи Н.С. фойдасига иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида ҳамда яна бир қарздор M.A.дан ундирувчи Д. М. фойдасига иш ҳақининг 1/2 қисми миқдорида алимент тўлашлари лозим эди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган. Қарздор оталарга таништирилган ҳамда қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамасдан жорий йилнинг октябр ойигача оталар томонидан алимент умуман тўланмаган.

Оқибатда октябр ойи ҳолатига Г.Г.нинг қарздорлиги 15 млн сўмдан, қарздор М.А.нинг қарздорлиги эса 7,4 млн сўмдан ошиб кетган.

Шу сабабли бюронинг туман бўлими томонидан қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилган ҳолда тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. Натижада ЖИБ Шуманай туман суди томонидан қарздор М.А. ва Г.Г.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

Бундан олдин МИБ Мўйноқда ундирувчи фойдасига қарийб 270 млн сўмни ундириб берганди.

Мавзуга оид