Бухорода 2,7 млрд сўмлик фреон божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди
“Олот” чегара божхона постида мамлакатга 2,7 млрд сўмлик фреон маҳсулоти ноқонуний олиб кирилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан “Олот” чегара божхона постида қўшни давлат орқали хориждан кириб келган юк машинаси божхона назоратидан ўтказилган. Ҳужжатларда мазкур юк машинасига қиймати 21 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи қарийб 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонлари ортилгани кўрсатилган.
Бироқ товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134 рақамига ўзгартирилгани фош бўлган. Яъни “Хлордифторметан R22” моддасини ҳужжатларда гўёки “Тетрафторэтан 134а” тарзида кўрсатиш орқали юк эгалари ушбу товарларни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлишган.
Ҳозирда қиймати 2,7 млрд сўмлик 1290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинган. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ «Бухоро аэропорти» чегара божхона постида Тожикистон фуқаросининг сумкасидан 300 донага яқин трамадол дориси топилганди.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022