Флорида штати Байденни судга берди
АҚШнинг Флорида штати АҚШ президенти Жо Байденни, NASA коинот агентлигини ва Оқ уй маъмуриятидаги қатор мансабдор шахсларни бир қатор тоифадаги фуқароларни коронавирусга қарши мажбурий эмлаш талаби учун судга берди. Бу ҳақда штат губернатори Рон Десантис брифингда маълум қилди.
Судга шикоят аризасини Флорида бош прокурори Эшли Муди ва Рон Десантис топширган. Ҳужжатда NASA ва бошқа агентликлар Флорида билан кўплаб шартномалар тузиши, штат билан амалдаги келишувларга эгалигидан фойдаланиб, Байден маъмуриятининг ноқонуний талабларини штатга суқиштиришга интилиши айтилган.
Шунингдек, журналистлар олдида Флориданинг мажбурий эмланиш талаби сабабли ўз ишидан маҳрум бўлган ёки эмланишдан бош тортганлик учун ўз ишини йўқотишдан хавотирланаётган аҳолиси ҳам иштирок этган.
АҚШ президенти ёзда ижрочи ҳокимиятнинг барча ходимлари коронавирусга қарши эмланишини талаб қилувчи фармонни имзолаган. Сентябрда эса у федерал агентликларга ишловчи барча пудратчи компаниялар ўз ходимларининг 8 декабргача тўлиқ эмланишини таъминлаши кераклиги ҳақидаги яна бир фармонни чиқарган.
Флорида штати раҳбариятининг фикрича, аҳолидан мажбурий эмланишни талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Штат губернаторининг таъкидлашича, АҚШ фуқаролари, жумладан штат аҳолиси ҳам эмланиш борасида ўзи мустақил қарор қабул қилиши керак. У одамларни эмланишга мажбурлаш жамиятда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик даражаси ошишига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Байден собиқ президент Дональд Трампни унинг президентлиги вақтида аҳолини эмлаш суръатлари паст бўлгани учун танқид қилганди. Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Трамп вақтида вакциналар ишлаб чиқилиб, эмлаш кампанияси бошланган бўлса-да, бор-йўғи 2 млн киши эмланган, унинг президентлиги вақтида эса ҳозирги кунгача 190 млндан кўпроқ кишини эмлашга муваффақ бўлинди.
Мавзуга оид
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024