Жаҳон | 09:23 / 31.10.2021
6490
1 дақиқада ўқилади

American Airlines бир неча юзлаб рейсларни бекор қилди

АҚШнинг энг йирик авиакомпанияси American Airlines Хэллоуин байрами нишонланиши вақтида ходимлар етишмовчилиги ва ёмон об-ҳаво сабабли асосий аэропортлардаги юзлаб рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди. 

Фото: Nick Oxford / Reuters

“Бутун тизимда муаммоли об-ҳаво сабабли ходимларимиз сони қисқармоқда, чунки экипаж аъзолари мунтазам рейсларни бажаришни тўхтатмоқда”, деб изоҳ берилган компанияда.

American Airlines 30 октябрда 460га яқин рейс ёки жами рейсларнинг 17 фоизини бекор қилган, 300 га яқин рейс ушланган. 29 октябрда эса 700 та рейс бекор қилинган.

Авиакомпаниянинг минглаб мижозлари вазият юзасидан компанияга ўз эътирозларини билдирган.

American Airlines АҚШнинг ички рейсларни бажарувчи энг йирик авиакомпанияси ҳисобланади.

Мавзуга оид