Жаҳон | 16:46 / 01.11.2021
4479
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 5 млн нафардан ошди

Ҳозирда COVID-19 юрак касалликлари ва инсультдан сўнг ўлимнинг асосий сабаби бўлиб турибди.

Фото: Максим Шеметов / Reuters

Пандемия бошлангандан буён ўтган икки йилдан камроқ вақт давомида COVID-19 коронавирусини юқтириш оқибатида вафот этганлар сони 5 миллиондан ошди. Бу рақам Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида акс этмоқда.

Ўлимларнинг қарийб ярми сайёра аҳолисининг саккиздан бир қисми яшайдиган АҚШ, ЕИ, Буюк Британия ва Бразилияга тўғри келади. Энг кўп қурбонлар АҚШда – 740 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ҳозирда COVID-19 юрак касалликлари ва инсультдан сўнг ўлимнинг асосий сабаби бўлиб турибди.

Associated Press агентлигининг ёзишича, бу рақам аслидагидан кўп бўлиши мумкин, чунки ҳамма ҳам тест топширмаяпти, қашшоқ мамлакатларда эса одамлар тиббий ёрдам кўрсатилмасдан, уйида вафот этмоқда.

Дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони эса 247 миллионга яқинлашган.

Мавзуга оид