Ўзбекистон | 11:53 / 02.11.2021
1402
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда бола ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Пахтакор тумани «Мингчинор» ҚФЙда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ маълум қилди.

Ушбу ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги «ГАЗ-53» ўзи билан бир йўналишда, йўл четида велосипедда ҳаракатланаётган, ҳудуддаги умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ, Жиззахда ҳайдовчи велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб қочиб кетгани ва «Жигули» уриб юборган 3 ёшли қиз вафот этгани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид