Жаҳон | 15:48 / 03.11.2021
6304
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Shariat газетаси нашрини йўлга қўйди

Шунингдек, ички ишлар вазирлиги Radio Police радиостанцияси фаолиятини қайтадан йўлга қўйган. 

Фото: EPA-EFE/STRINGER

Афғонистонда Shariat газетасининг илк сони нашрдан чиқди. Бу ҳақда "Толибон" ҳаракати вакили Алҳанафий Вардак маълум қилди.

Маълумот берилишича, газета ҳафтада бир марта чоп этилади, унда биринчи навбатда толибларнинг расмий хабарлари эълон қилинади.

Шунингдек, ҳаракат вакили Иномулла Саманганийнинг маълум қилишича, ички ишлар вазирлиги Radio Police радиостанцияси фаолиятини қайтадан йўлга қўйган. 

Саманганий тингловчиларни радиостанция орқали ўз таклиф ва муаммоларини билдиришга чақирди. У шунингдек, фуқаролардан террорчилик ва жиноятларнинг олдини олиш учун шубҳали шахслар тўғрисида хабар беришларини сўради.

Мавзуга оид