Ўзбекистон | 09:06 / 04.11.2021
2308
2 дақиқада ўқилади

Гулистон шаҳрида ишсизлар сони 5,3 минг нафарни ташкил этмоқда

Бугунги кунда Гулистон шаҳрида аҳоли сони 91,7 минг кишини ташкил этиб, меҳнат ресурслари сони 58,6 минг кишини ва иқтисодий фаол аҳоли сони 49,3 минг киши ташкил этади. Ишсизлар сони 5,3 минг нафарни, шундан эркаклар ўртасида ишсизлик даражаси 10,7 фоизни, аёллар ўртасида 10,8 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Гулистон шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Акбар Кушанов Kun.uz’га маълум қилди.

Ишчи гуруҳ томонидан доимий ўрганишлар натижасида 732 та оила «Темир дафтар»га киритилди. Ҳозирда 699 та оиланинг 766 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси ишга жойлаштириш орқали рўйхатдан чиқарилган. Шундан – 350та оила ўзининг аввалги иш жойига қайтган, 199 та оила иш билан таъминланган ва 150 та оилага субсидия ва бошқа маблағлар ажратиш орқали тадбиркорликка йўналтирилган.

Бугунги кунга «Темир дафтар» рўйхатида 33 та оиланинг боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатсиз 83 нафар аъзоси қолган.

«Темир дафтар» рўйхатига киритилган оилаларни мунтазам ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга моддий кўмак бериб бориш учун бугунги кунда «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобрақамида 460 млн сўм маблағ жамғарилган.

Мавзуга оид