Жаҳон | 23:51 / 04.11.2021
5687
1 дақиқада ўқилади

Тунис собиқ президенти халқаро қидирувга берилди

Тунис президенти Каис Саид 14 октябрь куни Марзуқийнинг France 24 телеканалида қилган чиқишида айтган сўзларидан сўнг адлия вазирини унга нисбатан суриштирув бошлашга чақирганди.

Фото: AP Photo / Aimen Zine

Тунис собиқ президенти Монсеф Марзуқий халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Tunis Afrique Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, собиқ давлат раҳбарига нисбатан суриштирувга раҳбарлик қилаётган судья ана шундай қарор чиқарган.

Туниснинг амалдаги президенти Каис Саид 14 октябрь куни Марзуқийнинг France 24 телеканалида қилган чиқишида айтган сўзларидан сўнг адлия вазирини унга нисбатан суриштирув бошлашга чақирганди.

Марзуқий Франция телеканалига берган интервьюсида 20-21 ноябрь кунлари Туниснинг Жерба оролида ўтказилиши мўлжалланган француз тилида сўзлашувчи мамлакатлар саммитини ортга сурганидан фахрланишини айтганди.

Монсеф Марзуқий 2011-2014 йилларда Тунисга раҳбарлик қилган.

Мавзуга оид