Ўзбекистон | 08:41 / 05.11.2021
2238
1 дақиқада ўқилади

Бухорода кўп миқдорда гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қоракўл тумани ИИБ ҳамда ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан кўп миқдорда гиёҳванд модда олиб кетаётган фуқаро қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, 2021 йил 30 октябрь куни туманнинг Дўрман маҳалласидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлидан фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Lacetti” машинаси тўхтатилиб текширилган. Текширув пайтида машинада йўловчи сифатида кетаётган 39 ёшли Ж.Ф. полиэтилен пакетда 321,5 грамм марихуана гиёҳванд моддасини олиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ж.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ олотлик фуқаро хонадонида пол остида гиёҳванд модда сақлаб келгани аниқланганди.

Мавзуга оид