Жамият | 19:25 / 08.11.2021
8496
1 дақиқада ўқилади

«Матонат» фильми халқаро кинофестивалда мукофотланди

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган «Матонат» ҳужжатли фильми Artemis дистрибюторлари ассоциацияси томонидан Словения давлатида бўлиб ўтган кинофестивалда мукофотланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур фильм Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

«Матонат» фильми Розиқа Мергенбаеванинг шу номдаги сценарийси асосида режиссёр Шуҳрат Маҳмудов томонидан суратга олинган.

Мавзуга оид