Фарғона вилояти Экология бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилоятида шу лавозимни эгаллади.
Баҳромжон Жуманов Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига раҳбар бўлди.
У 1970 йилда туғилган, мутахассислиги олим-агроном. Шу вақтгача Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фарҳод Деҳқонов эса Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарҳод Деҳқонов 1980 йилда туғилган, мутахассислиги: экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Бунгача у Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизматининг қайд этишича, ҳар иккала янги раҳбар ҳам президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали қўмита томонидан эълон қилинган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган. Улар мос равишда 82,5 ва 80 балл тўплаб, синовдан ўтган ҳамда Давлат экология қўмитаси танлов комиссияси билан суҳбатдан ўтказилган.
Мавзуга оид
15:22 / 09.02.2024
Тошкент шаҳар Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди
15:30 / 03.01.2024
Тошкент экология бошқармаси бошлиғи ишдан четлатилиб, бошқарманинг ваколатлари чекланди
16:12 / 11.09.2022
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи қўйиб юборилди
18:16 / 10.09.2022