Жаҳон | 19:18 / 16.11.2021
7098
1 дақиқада ўқилади

Минск Россия ҳарбий базаларига эҳтиёжи йўқлигини билдирди 

Виктор Хрениннинг сўзларига кўра, Беларусь ўзининг “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаларига эга бўлишни истамоқда. 

Фото: Sputnik

Минск Беларусга Россиянинг ҳарбий базаларини жойлаштириш учун зарурат йўқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренин маълум қилди

«Бизга Россия базаларининг нима кераги бор? Биз иттифоқ давлатимиз, бутун Беларусь армияси ва Россия кучларининг бир қисмини ўз ичига олган минтақавий қўшинлар гуруҳи бор. Зарурат бўлса, Россия ёнгинамизда. Улар ҳудудимизда бўлишади. Бу ерга авиацион ёки қандайдир базалар жойлаштиришнинг кераги йўқ”, — деди у.

Хренин шунингдек, Беларусь ўзининг “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаларига эга бўлишни истаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиядан бир нечта “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаси дивизионларини олиш ниятида эканини айтганди

Мавзуга оид