Жаҳон | 15:46 / 19.11.2021
8411
1 дақиқада ўқилади

Америкалик олимлар коронавирус Уҳандаги бозорда пайдо бўлган деган хулосага келди

Биолог Майкл Уоробининг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари вирус бозорда сотилаётган ҳайвонлардан келиб чиққанини тасдиқламоқда.

Фото: AFP

COVID-19 коронавируси келиб чиққан жой Хитойнинг Уҳан шаҳридаги бозор бўлиб, уни биринчи бўлиб юқтирган одам денгиз маҳсулотлари сотувчиси ҳисобланади. Америкалик тадқиқотчи олимлар ана шундай хулосага келди.

“Вирус “Хуанан” бозорига Уҳаннинг бошқа қисмидан келмаган. Далиллар вирус бозорда пайдо бўлгани ва кейин унинг атрофига тарқалганини кўрсатмоқда”, – деди тадқиқот муаллифларидан бири, эволюцион биолог Майкл Уороби.

Тадқиқот муаллифлари пандемия эълон қилингунига қадар аниқланган барча SARS-Cov-2 ҳолатларининг батафсил жадвалини тузиб чиқди. Касаллик юқтирганларнинг аксарияти “Хуанан” бозорида ишлаган ёки бозор атрофида яшаган.

Биологнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари вирус бозорда сотилаётган ҳайвонлардан келиб чиққанини тасдиқламоқда.

Мутахассислар коронавируснинг келиб чиқиши борасида якдил хулосага келмаган. Аксарият олимлар COVID-19 ҳайвонлардан тарқалган деган фикрда. Айримлар эса у лабораторияда яратилган деган фикрни илгари сурмоқда.

Мавзуга оид