Ўзбекистон | 09:51 / 19.11.2021
974
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда томорқасини сотишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида томорқасини сотишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шеробод туманида яшовчи, С.Сардор туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2019 йил январ ойида, шу туманда яшовчи, Х.С. томорқасидан 15 сотих ер майдонини сотишини айтиб 25 миллион сўм пулини алдаб олиб кетганини билдирган.

Қайд этилишича, 2 ноябрь куни Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид