Сирдарёда ўзганинг 8 минг доллар маблағини ишлатиб юборган фирибгар аниқланди
Сирдарё вилояти ўзганинг ишончига кириб, унинг 8 минг доллар маблағини ишлатиб юборган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
2020-2021 йиллар давомида 34 ёшли Ф.К. таниши 37 ёшли С.О.нинг ишончига кириб Сардоба туманида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини кадастр ҳужжатларини гўёки юқори лавозимда ишловчи қариндошлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, дастлаб 3000 доллар, кейинчалик 5000 доллар миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, ғишт ишлаб чиқариш заводини унинг номига расмийлаштириб бермасдан, жами 8000 доллар миқдоридаги пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024