Ўзбекистон | 09:51 / 24.11.2021
2763
1 дақиқада ўқилади
Бухородан Қорақалпоғистонга 17 бош Туркман қулонлари олиб келинди
Фанлар академияси тавсиясига асосан 17 бош Туркман қулонини Қорақалпоғистондаги «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье бўлимига кўчирилди. Бу ҳақда «Судочье-Акпеткей» давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Туркман қулонлари “Жайрон” питомнигида кўпайтирилаётган турларнинг популяциясини сақлаб қолиш мақсадида олиб келинган.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигидан 175 бош Туркман қулонларини “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ва "Сайгачий” қўриқхонасига кўчириш топшириғи белгиланган эди.
Бир муддат олдин Устюртга Бухородан 13 бош Туркман қулонлари олиб келинганди.