Жаҳон | 22:08 / 24.11.2021
12883
1 дақиқада ўқилади

Муаммар Қаззофийнинг ўғли президент сайловига номзодлар рўйхатидан чиқариб ташланди

Қайд этилишича, у билан бирга яна бир неча номзод рўйхатдан чиқариб ташланган. Ливия бош прокурори тўрт нафар номзоднинг ҳужжатларини “юридик сабабларга кўра” қабул қилмаган.

Фото: DPA

Ливия собиқ етакчиси Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайф ал-Ислом мамлакат президентлиги сайловига номзодлар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, у билан бирга яна бир неча номзод рўйхатдан чиқариб ташланган.

Al-Hadath телеканалининг хабар беришича, Ливия бош прокурори тўрт нафар номзоднинг ҳужжатларини “юридик сабабларга кўра” қабул қилмаган. Қайд этилишича, уларнинг номзоди номзодларни илгари суриш шартларига тўғри келмайди.

Ливия собиқ раҳбарининг ўғли 14 ноябрь куни президент сайловида номзод сифатида қатнашиш учун ариза берганди.

Ливияда президент сайлови 24 декабрда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид