Қирғизистонда ҳокимиятни куч билан эгаллашга уринишнинг олди олингани хабар қилинди
Қайд этилишича, оммавий норозилик намойишларини ташкил этиш учун мингга яқин тажовузкорлик кайфиятидаги ёшлар саралаб олинган.
Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда ҳокимиятни куч билан эгаллашни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди, деб хабар берди Интерфакс мамлакат давлат миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига асосланиб.
“Алоҳида бузғунчи кайфиятдаги, орасида парламент депутатлари ва собиқ юқори мансабдаги амалдорлар раҳбарлигидаги шахслар гуруҳининг жиноий фаолиятига оид рад этиб бўлмас далиллар олинди. Маълум бўлишича, ушбу гуруҳ бўлажак парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг алоҳида сиёсий кучлар, жумладан, сайловда мағлуб бўлганларнинг қўллаб-қувватлаши остида вазиятни кескинлаштириш, ҳуқуқ-тартибот кучлари билан тўқнашувлар уюштириш ва келгусида ҳокимиятни куч билан эгаллаш мақсадида Бишкекда оммавий норозилик намойишлари ўтказишни режалаштирган”, — дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Қўмитанинг қайд этишича, оммавий норозилик намойишларини ташкил этиш учун мингга яқин тажовузкорлик кайфиятидаги ёшлар саралаб олинган, улар билан мафкуравий ишлар олиб борилган, оммавий тартибсизликлар уюштириш режаси муҳокама қилинган.
Тинтувлар жараёнида ўқотар қуроллари, ўқ-дорилар ва гиёҳвандлик моддалари топилган.
Ушбу гуруҳнинг 15 дан ортиқ фаол аъзоларини ҳибсга олиш ва жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров айрим сиёсатчилар мамлакатда қуролли тўнтаришни амалга оширишни режалаштираётганини айтганди.
“Уларнинг барчасини биламиз. Далиллар тўпланди. Сайловлардан сўнг (28 ноябрда парламент сайловлари бўлиб ўтади) уларга нисбатан кескин чоралар кўрилади”, — деганди Жапаров aryba.kg нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
19:59 / 15.09.2024