Ўзбекистон | 07:34 / 27.11.2021
9755
1 дақиқада ўқилади

Республика эндокринология марказига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Феруз Тўраев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ССВ

Тиббиёт фанлари доктори Ф.Тўраев 1995 йилда Россиянинг Новосибирск тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор-хирург сифатида бошлаган. 

Қайд этилишича, кейинчалик у мазкур тиббиёт марказининг юрак орттирилган нуқсонлари хирургияси бўлимида катта илмий ходим лавозимида меҳнат қилган. 

50 ёшли Феруз Тўраев шу йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар марказнинг ушбу бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Мавзуга оид