Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида август ойида оила қурган эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
26 ноябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Султонобод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида яшаган оила ис газидан заҳарланди.
Туман ҳокимининг тегишли қарорида қайд этилишича, бунинг натижасида фуқаро Д.Ш.Абдуҳакимов (1995 й.т.) ва унинг турмуш ўртоғи С.И.Абдухакимова (1997 й.т.) вафот этган. Газета.uz’нинг ёзишича, улар 2021 йилнинг август ойида оила қурган бўлган.
Ҳоким қарори билан содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг сабабларини текшириш бўйича туман комиссияси таркиби тасдиқланган.
Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганда Д.А. уйнинг яшаш хонадонига 25 ноябрь куни кечки вақтда қўлбола усулда ясалган табиий иситувчи печни олиб келиб қўйгани маълум бўлган. Бироқ, иситиш печи ўрнатилмаган ҳамда дудбўрон қўйилмаган.
Хонадонга газ ўтказилишига оид ҳамда қўлбола усулда ясалган темир печ, 15 метрлик оқ рангли резина шланг ва тежамкор ёндиргич (гарелка) ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида фуқароларнинг ўлимига номаълум этиологияли заҳарланиш, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги, мия ва ўпкалар шиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024