Ўзбекистон | 07:35 / 03.12.2021
6354
1 дақиқада ўқилади

Ноябр ойида помидор нархи 54 фоизга ошди

Помидор нархлари бир ойда ўртача 54 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитасининг истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, ноябр ойида помидор нархлари октябр ойига нисбатан ўртача 54 фоизга қимматлашган.

Шу билан бирга, помидор нархлари йил бошидан буён ўртача 0,1 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Эрондан картошка ва мева-сабзавот импортини кескин оширгани хабар берилганди.

2021 йилнинг биринчи уч чорагида Эрон Ўзбекистонга 30,3 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берди. 2020 йилнинг шу давридаги кўрсаткич эса 5,4 миллион долларни ташкил қилган.

Мавзуга оид