Ўзбекистон | 08:30 / 06.12.2021
2437
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистонда жайрон овчилари қўлга олинди
Қорақалпоғистонда навбатдаги жайрон овчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Экоқўмитанинг Тахтакўпир ва Қораўзак туман инспекциялари томонидан экологик тезкор рейд тадбирларида жайрон овчилари ушланган.
Қайд этилишича, ушбу рейд тадбири давомида Қораўзак туманида яшовчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган 1 дона жайрон ҳамда тегишли рухсатсиз 10 дона қуён овланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тўрткўл ва элликқалъалик овчилар Тахтакўпирда 2 та жайронни ўлдиришганди.