Ўзбекистон | 10:24 / 06.12.2021
5266
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» хабар бермоқда.

ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли, 2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. 

Олмазор тумани: Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Хўжаев кўчалари ҳамда ТошМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўрғон-1,2,3,4, Мухбир, Қорақамиш 2/4 мавзеларида.

Шайхонтоҳур тумани: Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.

Билдирилишича, ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланиши айтилган.

Мавзуга оид