Жаҳон | 19:10 / 08.12.2021
7617
2 дақиқада ўқилади

Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди

Фото: rockislandauction.com

АҚШдаги аукционда француз императори Наполеон I Бонапартнинг парад қиличи ва 5 та тўппончаси сотилди. France24 телеканалининг хабар беришича, Наполеон ушбу қуроллардан 1799 йилдаги давлат тўнтаруви вақтида фойдаланган.  

Императорга тегишли қуроллар Иллинойс штатида жойлашган Rock Island Auction компанияси томонидан сотувга қўйилган ва номаълум киши томонидан 2,87 миллион долларга сотиб олинган.  

“Наполеон қуролларини сотиб олган одам тарихнинг ноёб бир парчасини ўзи билан олиб кетади. Биз унга бундай тарихий буюмларни харид қилиш имкониятини тақдим қилганимиздан хурсандмиз”, деб айтган компания президенти Кевин Хоган.

Қуроллар Версалдаги қурол заводи раҳбари Николя-Ноэль Буте томонидан ясалган.

Наполеон I император тахтини эгаллаганидан кейин ўз қиличини генерал Жан-Андош Жюнога совға қилган. Бироқ генералнинг хотини қарзини тўлаш учун қилични сотиб юборган.

Кейинчалик қилич Лондон музейида топилган. Унинг охирги эгаси яқинда вафот этган америкалик коллекционер бўлган.

Мавзуга оид