Жаҳон | 21:49 / 09.12.2021
3770
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон халқаро авиарейсларга тақиқловни январ охиригача узайтирди

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси мамлакатда пандемия сабабли амал қилаётган халқаро йўловчи авиарейсларга тақиқловни 2022 йил январ охиригача узайтирди. Бу ҳақда Rediff.com ҳинд портали хабар берди.

Фото: Getty Images

“Мутасадди ташкилот Ҳиндистонга ва Ҳиндистондан мунтазам халқаро авиарейсларга тақиқловни 2022 йил 31 январгача узайтирди”, деб маълум қилинган хабарда.

Шу тариқа, Ҳиндистон 15 декабрдан халқаро авиарейсларни тикламасликка қарор қилган. Таъкидланишича, ушбу қарор коронавируснинг янги “омикрон” штамми тарқалиши билан боғланган.

Ҳиндистонда халқаро ва ички йўловчи авиарейслари 2020 йил мартида пандемия сабабли тўхтатилганди. Кейинроқ Ҳиндистон “ҳаво пуфаклари” дастурини йўлга қўйган. У Ҳиндистон ва иккинчи давлат авиакомпанияларига муайян шаҳарлар ўртасида чекланган сонда ўзаро халқаро авиарейсларни бажариш имконини берган. 

Мавзуга оид